18-25-сентябр кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
-75 кг вазнли боксчимиз Мавлуда Мавлонова финалда Беларусь вакиласи Виктория Кебиковага қарши жанг қилди ва катта устунлик эвазига ғалаба қозонди.
-60 кг вазнли боксчимиз Шунқор Абдурасулов финалда россиялик Константин Опольскийга қарши жанг ўтказди ва ғалабага эришди.
+91 кг вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложонов финалда россиялик Светослав Тетеринга қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди.
Демак, ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 7 та медал қўлга киритилди, шуларнинг 3 таси олтин.
Мусобақада жаҳоннинг 36 мамлакатидан 292 нафар боксчи иштирок этди. Улар қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва 7 та медал қўлга киритишди.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
+91 кг: Лазизбек Мулложонов
-75 кг: Мавлуда Мавлонова
Кумуш:
-64 кг: Мужибилло Турсунов
Бронза:
-51 кг: Азиза Ёқубова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова
Барча спортчиларимизга таҳририятимиз номидан омад тилаймиз!