Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 6 ёшли ўғлини сотган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, 3 нафар фарзандли аёл 6 ёшли ўғлини 8—10 йилдан бери фарзанд кўрмаган оилага 6 минг долларга сотмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Аёлнинг айтишича, сотишга унинг шахсий уйи йўқлиги сабаб бўлган. Унинг 3 нафар фарзанди бор эди.
Содир этилган ҳолат жиноят ишлари бўйича судда кўриб чиқилган. Аёл Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.