ЙҲХББ матбуот хизмати хабар беришича, 5 октябр кечасида республикамизнинг «Қамчиқ» довонида қор ёғган.
«Айни вақтларда «Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда. Йўллар нам бўлганлиги боис, ҳайдовчилардан кескин тормоз бермасликларини сўраймиз. Кескин тормоз — сирпаниш ҳолатларини юзага келтириши, бунинг оқибатида эса кўнгилсиз ҳодиса содир бўлиши мумкин.‼️
Барча ҳайдовчилардан йўлларда оралиқ масофани сақлаб, қоидаларга риоя қилишларини, довон йўлидан ҳаракатланиб ўтувчилардан эса ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз» дея келтирилган хабарда.