Мазкур аэропорт 2021 йил 20 октябрдан 20 ноябргача янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик ишлари муносабати билан парвозларни вақтинча тўхтатади.
Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати маълумот берди.
Барча рейслар республиканинг бошқа халқаро аэропортлари — Навоий, Бухоро, Қаршига йўналтирилади, у ердан йўловчилар учун Самарқандга ерусти трансфери ташкил этилади.
Қайд этилишича, айни пайтда узунлиги 3105 метр ва кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлагининг қурилиши тўлиқ якунланган.
Бир ой ичида янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан боғлаш бўйича ишлар олиб борилиши керак.