Марказий сайлов комиссияси октябрдаги президент сайлови Харажатлар сметасини — 300 млрд сўм этиб тасдиқлаган.
Унга кўра, сиёсий партиялар кўрсатган номзодларнинг ташвиқот ва тарғиботи учун 15 млрд 486 млн сўм, ҳар бир номзодга эса — 3 млрд 97 млн сўмдан ажратилади.
Сайлов жараёнида коронавирусга қарши кураш учун 11,5 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган.
Сайлов учун ажратилган маблағларнинг аниқ ва манзилли сарфланиши назорат қилиб борилади ва сайлов якунида иқтисод қилинган маблағлар давлат бюджетига қайтарилади.
Бу маблағларни назорати ҳам ўз қўлларида бўлса, қолаверса сайлов натижаси ҳам деярли аниқ бўлса, шунча маблағни сарфлашнинг нима кераги бор.
Албатта бу пуллар қайсидир «кам таъминланган» амалдорларнинг чўнтагига эгри йўллар билан йўл топмайди, деган умидда бўламиз.
Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар кўпгина ОАВларга сайловни ёритиш учун ҳеч қандай шартнома таклиф этилмаган.