«Tashkent city» ХИМ ДУК дирекциясининг маълум қилишича, жорий йилнинг 14-октябр санасидан бошлаб сайлгоҳга кириш яна қайтадан бепул қилинади.
«Tashkent city» сайлгоҳи ҳудудига кириш 2020-йилнинг 18-декабридан бошлаб, 12-ёшгача бўлган болаларга 5 000 сўмдан, катталар учун 10 000 сўмдан ва автомобил билан кириш эса, 20 000 сўмдан қилиб белгиланган эди.
Ўз вақтида кўпчиликнинг норозлигини келтириб чиқарган ушбу ҳолатни изоҳлаб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги пуллик кириш тартиби сайлгоҳдаги турли харажатлар учун пул ажратилмаслиги ва бу анча қимматга тушиши – ойига 900 млн сўм атрофида маблағ сарланишини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, автомобил билан кириш учун учун тўланадиган тўлов миқдори 14 октябрдан кейин ҳам сақланиб қолиниши маълум қилинган.