Бугун «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашида брифинг бўлиб ўтди, дея хабар қилди партия ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, брифингда Алишер Қодиров сўзга чиқиб, Ўзбекистон президенти сайлови ниҳоясига етганини қайд этди.
Партия раиси ушбу сайлов натижаларини эса кейинги йилларда мамлакатни янгилаш, ҳаётнинг барча соҳаларини янада демократлаштиришга қаратилган сиёсат инъикоси бўлганини таъкидлади.
«Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни ўзи ва партия номидан самимий табриклаб, барчанинг умумий мақсади бўлган она Ватаннинг тараққиёти ва халқнинг фаровонлиги йўлида қўлни-қўлга бериб, биргаликда фаолият кўрсатиш лозимлигини таъкидлади», — дейилади хабарда.