Тошкент шаҳрида мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов иштирокида сайловга тайёргарлик жараёнлари, амалга оширилган ҳамда сайловнинг дастлабки натижаларига бағишланган брифинг ташкил этилди.
Нарзулло Обломуродов сайловнинг дастлабки натижаларини халқимиз хоҳиш иродаси ҳамда танлови сифатида ҳурмат қилишини ва бу натижаларни тўлиғича тан олишини таъкидлади.
«Фурсатдан фойдаланиб, сайловчиларнинг 80,1 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти юксак лавозимига сайланган Ўзбекистон тадбиркорлари ва ишбилармонлари ҳаракати – Либерал-демократик партиясидан номзод ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевни ўзим ва партиядошларим номидан чин дилдан табриклайман.
Биз келгусида сайланган Президентнинг барча ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти ва халқимизнинг порлоқ келажаги йўлида бор куч ва ғайратимизни аямасдан меҳнат қилишимизни билдираман», деди Нарзулло Обломуродов