“Соғлиқни сақлаш вазирлигида тартиб бутунлай издан чиққан, ботқоққа ботди бу вазирлик. Вазир ўринбосари Элмира Боситханова вазирга ёзилган ҳужжатни унга киритишга йўл қўймаганлигини, бир бечора она ўлиб кетганлигини яшираётганлигини яна қандай изоҳлаш мумкин?», деб ёзмоқда интернет фойдаланувчиларидан бири.
«Опахон ўзлари ёзганларидек, бир бечора она “Безпричинная смерть” топаркану, ҳеч ким билмасинмиш… Боситханова ва шунга ўхшаш амалдорлар вазифасидан озод этилмас экан, бунақа ёлғонлар билан тиббиёт ҳам, бошқа соҳалар ҳам ҳали анча вақт тартибга келмаса керак», дея қўшимча қилади мурожаатчи.
Элмира Боситхонова 2011-2016 йилларда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитасининг раиси лавозимида ишлаган. Сўнг, 2016 йил декабридан 2019 йил июнига қадар Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарган. 2019 йил июн ойида яна Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланган эди.
Боситхонова бирор ишлаган жойида айтарли ўзгариш қилмади. Айниқса Хотин қизлар қўмитаси деган ташкилот хотин қизлар ҳаётини ўзгартириш учун бирорта янгилик кўзга ташланмади. Аммо соҳани шунақа аҳволга олиб келган раҳбарни қайта-қайта вазир ўринбосари қилиб қўйишдан нима наф?
Боситхоновани бир ССВга, бир Хотин қизлар қўмитасига, бир маҳалла тизимига олиб ўтиб катта лавозим беришади, лекин бирортасида жўяли ўзгариш қилдими? Айтарли ҳеч нарса қилмади!
Унда нега лавозим билан сийлаб, мансаб курсисида ушлаб туриш керак? Интернет тармоғида ҳам доим Боситхоновага нисбатан норозилик кайфиятидаги хабарлар топилади.
Президент доим бирор раҳбарни танқид қилса «эплолмаса ишдан кетсин», дея таъкидлайди. Унда нега Боситхонова ва Боситхонова каби тизимда бирор иш қилмасдан бекордан бекорга ойлик олиб юрган раҳбарлар аризасини ёзиб, ишдан кетмайди?
Мана, президентлик сайлови ҳам ўтди, балки энди тизимда бир қатор «тозалаш» ишлари олиб борилар. Энди лавозимларга ўз ишининг фидоийлари жалб этилар. Оддий халқ доимгидек умидини узмайди…