Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими 6 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Интерфакс.
Маълум қилишича, инаугурация Тошкентда Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида бўлиб ўтади.
Хабарда айтилишича, сайланган президент бир вақтнинг ўзида қўлини Конституция ва Қуръонга қўйиб қасамёд қилиши керак бўлади. Қасамёд қабул қилганидан сўнг Президентга шу йил октябрь ойида таъсис этилган президентлик ҳокимиятининг ўзига хос белгилари – кўкрак нишони ва байроғи ҳам топширилади.
Маълумот учун, жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловининг натижаларига кўра, ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.