Айтишларича, Ш.Х.Атабаев (Халқ банки раиси) Навоий вилоят ҳокими бўлиши мумкин экан.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 21 июлда у Халқ банкига бошқарув раиси этиб тайинлангани ҳақида расман хабар берилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий www.president.uz сайтида Ш.Х.Атабаев ҳозирда ҳам Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимида турибди.
Тахминимизча, раис этиб тайинлагану, вақтинча вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Катта тажрибага эга ушбу инсонга қайси лавозимда бўлса ҳам муваффақият тилаб қоламиз.
Агар ушбу маълумот расман тасдиқланса, учта вилоят ҳокими банкирлардан бўлади. Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов ва Бухоро вилояти ҳокими Б.Зариповлар ҳам собиқ банкир ҳисобланади.