«Янги Ўзбекистон» боғидаги «Мустақиллик монументи»да олиб борилаётган реконструкция ишлари бўйича Туркиянинг Outdoor Factory Acik Hava Fabrikas ширкати мутахассиси Синан Тураман қуйидагиларни маълум қилди:
«Янги Ўзбекистон боғида барпо қилинган «Мустақиллик монументи»ни Ўзбекистон миллий давлатчилигининг уч минг йиллик тарихини ва учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғояси билан уйғун ҳолда барпо қилинган.
Ушбу монументни тарихшунос олимлар, мутахассислар, илмий кенгаш аъзолари билан кенг муҳокама қилиш ва республика худудларидаги тарихий обидаларни жойига чиқиб ўрганиш натижасида яратилди. Бунинг натижасида ўзига хос уникал бўлган мустақиллик монументи тимсоли лойиҳаси яратилди.
Қурувчи ташкилот ва компаниямиз олдида ушбу монумент лойиҳасини қисқа муддатларда барпо қилиш вазифаси юклатилди. Аммо Туркияда Covid-19 пандемияси сабабли белгиланган карантин чекловлари натижасида зарур мутахассис ва хом ашё маҳсулотларини ўз вақтида Ўзбекистонга олиб келиш имконияти бўлмади. Натижада монументда муҳим бўлган тарихий шахслар, давлат арбоблари ва ҳодисаларни акс этувчи деталлари тўлиқ ўрнатилмади. Муддатнинг қисқалиги сабабли бу ишларни амалга ошириш Мустақиллик байрами ўтказилганидан кейин амалга оширилиши режалаштирилди.
Бугунги кунда, Covid-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар юмшатилгач, ҳозирда ушбу ишларни амалга ошириш имконияти юзага келди.
Бу таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларига компаниямиз томонидан қўшимча маблағ талаб этилмайди ва кафолат сифатида амалга оширилмоқда».
Аввалроқ , Янги Ўзбекистон боғидаги Мустақиллик стелласи нима сабабдан бузилаётганлиги ҳақида хабар бергандик.