Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Исломов Бахтиёр Жаҳонгирович Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар ушбу лавозимда Рустам Иноятов фаолият олиб бораётган эди.
Бахтиёр Исломов бунга қадар президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Ундан олдин эса Исломов жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси лавозимида ҳам фаолият юритган.