Божхона қўмитаси бошқа лавозимга ўтказилди

Давлат Божхона қўмитаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Муротжон Бердиалиевич Азимов бугун Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Олдинроқ ушбу тайинлов кутилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.


Қашқадарё вилоряти ҳокими лавозимидаги Зоир Мирзаев эса, Самарқанд ёки Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тайинланиши кутиляпти. Зоир Тойирович 2010-2016 йилларда ҳам Самарқанд вилоятига ҳокимлик қилган эди. Кейинчалик Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимида ишлаб туран вақтида, Оққўрғон туманидаги воқеа сабаб лавозимидан олинганди.


Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Ортиқхўжаевнинг лавозимидан олиниши кутилаёгани хақида хабар бергандик. Бу ўзгариш ҳали амалга оширилгани йўқ. Аммо, ишончли манбалар ушбу ўзгаришни тасдиқлайди.