Яна ис гази оқибатида ўлим ҳолатлари қайд этилди

24 ноябрь куни Нукус шаҳри, 22-кичик туманда ижарада яшовчи, Нукус Давлат педагогика институтининг талабаси Р.Р(эркак) хонадонда ўрнатилган иситиш қозони оташхонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратураси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан марҳум Р.Р. нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги контейнер ичида 2 нафар ёлланма ишчинининг жасади топилганди.


2021 йилнинг 17 ноябрь куни туман ҳудудидаги «Балхиён» маҳалласида жойлашган «Агрокимё таъминот сервис» МЧЖнинг кириш дарвозаси олдига ўрнатилган «металл контейнер» ичидан 2 нафар ёлланма ишчининг жасади топилган.

Экспертиза хулосалари ёлланма ишчилар ис газидан вафот этганлигини тасдиқлаган.