Тошкент шаҳри ва вилоятларидаги «Ўзбекнефтгаз»га тегишли АЁҚШларда Аи-80 маркали бензин 26 ноябрь 21:30 дан бошлаб 6890 сўмдан сотилади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, «Ўзбекнефтгаз» АЖга тегишли АЁҚШларда сўнгги кунларда бензин тақчиллиги кузатилгани сабабли ижтимоий тармоқларда танқидий муҳокамалар бўлди.
Бензин тақчиллигининг олдини олиш учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Товар хом ашё биржаси» АЖ ҳамкорлигида чора-тадбир ишлаб чиқилди.
Натижада «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда бугун, 26 ноябрь кунидан бошлаб соат 21:30 дан буён Аи-80 маркадаги бензин 6890 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди.
Республика ҳудудидаги «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг барча АЁҚШларида бензин бўлиши таъминланади, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, бугун «Ўзбекнефтгаз» АЁҚШларида Аи-80 бензин нархи 7390 сўмни ташкил этаётган эди.
Аввалроқ, Қонунчилик палатаси депутути Расул Кушербаевнинг бинзен нархи ҳамон пасаймагани ҳақидаги фикрлари тақдим этилганди. Депутат, Камига Монополияга қарши кураш қўмитаси бензин бўйича чеклов ўрнатибди. Катта эҳтимол билан бу бензин тақчиллигига сабаб бўлмоқда. Яъни кунлик катта лотларда 120 тонна ва кичик лотларда 10 тонна бензин чеклови ўрнатилгани сабабли, Тошкент шаҳрининг ўзида кунига 550-600 тонна бензин сотадиган “Ўзбекнефтгаз” заправкаларида бензин етмаётгани ҳақида айтиб ўтганди.