Нима ёзайкин деб кўп ўйладим…
Балким сийқаси чиқиб кетган газ-электр ҳақида ёзайми… йўқ барибир бефойда!
Ёзги юпун кийим оёғида пайпоғи ҳам йўқ, бурни оқиб, оёғида акасини калишини кийиб онасини этагидан ушлаб олиб печкаларга мўлтиллаб турган қашшоқ аёл ва боласи ҳақида ёзайми дедим. Юрагим дош бермайди. Виждоним йиғлайди!
Балким кўмир-у ўтинга пули йўқ қари отахонни бир амалдор хонасидан ёрдам ололмай ўксиниб чиққани, ёши 78 га бориб йиғлаб қарзга газ балон сўрагани ҳақида ёзайми дедим. Юрагим болаларимга керак дедим. Аммо…
Балким эски бозордан одамлар кийган кийим олишга мажбур бўлган она, уни кийишга уялган, мактабда аввалги сафар кулгуга қолган қизалоқ ҳақида ёзайми дедим… Раҳмим келди…
Ўтин бозорда бир моторол ўтинни 450 минг сўмга чиққани, у ҳам таламон бўлаётгани… пули йўқлар қишда молни бўқини ёқаётгани ҳақида ёзайми дедим. Сийқаси чиқди…!
Метан… ёнғин хавфсизлиги мутлоқо йўқ битта мошина портласа ёнида тирбанд бўлган, олти соатда навбати келадиган, жанжалгача бораётган шофёрлару… ёнғин бўлса ёнғинни ўчиришга киролмай боши гаранг бўлган ёнғин ўчирувчилари ҳақида ёзарман а…? Йўўқ! Бефойда!
Мардикорларга уй берамиз дейди бир инсон тв да. Зўр! Аммо уй эмас аввало иш топиб беринг аёллар қишда ғишт, кўмир тошиётганини кўрганмисиз дейман ичимда. Шуни ёзаман дейман. Ахир 50 минг сўмга бу совуқда эртадан кечгача шоғол тошиган аёллар ҳаққи индамайман. Эртага сени дастингдан интернетда танқид қилишди деб ишга ҳам олмай қўйиши мумкин….
Топдим нима ёзишни…! Бизга дабдабали тўйлар, қўша-қўша машиналарда загзлар, ўзи 1 млн маош олади-ю, миллиартга уй қурадиган, чойхоналарда гап бермайдиган, уйига борсанг суякдан ит қарзи борлар ҳақида ёзаман!
Аммо қорним очди…Уй совуқ.Болалар бувисиникида…Бир ўзим уйим эшигини очдим. Зиндонни ўзи совуқлиги. Алам қилдим. Эшикни очиб ширин табассум билан кутиб оладигани бўлмаса….Ногирон жигаринг шифтга термулиб гапиролмай йиғлаб дуо қилса…