Яна Чироқчи! Бир гуруҳ ҳайдовчилар ЙПХ ходимлари устидан шикоят қилиб чиқди—Видео

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ўтказилатган рейдлардан бир гуруҳ ҳайдовчилар норози эканини маълум қилишди. Ҳолатга вилоят ИИБ муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 27 ноябрь куни Чироқчи тумани ҳудуди бўйлаб ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисасини олдини олиш, қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида, ИИБ ЙҲХБ ходимлари хизматга жалб қилинган.

Соат тахминан 13:20 лар чамасида Чироқчи тумани Районобод маҳалласи йўлида «Cobalt» русумли автомашинаси товуш чиқарувчи мосламасини ўзгартириб (қайта жиҳоз) қилганлиги учун тўхтатилган.

ЙПХ инспектори ўзини таништириб, ҳайдовчи Ш.Э.га содир этган қоидабузарлиги юзасидан тушунча бериб, маъмурий баёнома расмийлаштирган.

Фуқаро Ш.Э содир этган қоидабузарлигини тан олмасдан, унга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомага имзо қўймаган.

Белгиланган тартибда холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш жарима майдончасига жойлаштирган, дейилади маълумотда.