Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамдa «Nurafshon Business City» ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилиши бекор қилинди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши билан вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан, вилоят ҳокимининг 2021 йил ноябр ойидаги фармойишига мувофиқ ажратилган 34 миллиард 400 миллион сўм маблағ вилоят маҳаллий бюджетига тикланган ҳолда — вилоятдаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун вилоят «Саховат ва кўмак» жамғармасига ўтказиб бериш мақсадида вилоят ҳокимлигига 1 миллиард 650 миллион сўм маблағ ажратилди.
Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 3 ноябрдаги 179-10-0-Ф/21-сонли (Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда Нурафшон Бусинесс Cитй ҳудудида замонавий кутубхона биноси қурилиши тўғрисидаги) фармойиши ўз кучини йўқотган деб топилди.
Маълумот учун, Нурафшонда Зулфия Закирова номига ҳайкал қуриш учун 28 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган эди.