Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кузатилади

“Ўзгидрометрология” маркази бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Бугун Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши давом этмоқда.

Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Хоразм вилоятларда ва Қорақалпоғистонда кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқни ташкил этади.Тошкентда кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-16° илиқ бўлади.Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади