Янги йил энг олдин Тинч океанидаги кичкина Тонга Қироллигида бошланади ва 25 соатдан кейин Гаити ва Самоага етиб боради.
Океаниядаги Кирибати ороли ҳамда Тонга Қироллиги сайёрамизда биринчи бўлиб Янги йилни кутиб олади.
+0.15 – Чатем ороли – Янги Зеландиянинг бошқа оролларига қараганда узоқроқдаги ва махсус вақт минтақасида жойлашган бу ҳудуд иккинчи бўлиб Янги йилни кутиб олади.
+1.00 – Сўнгра Янги йил Янги Зеландиянинг бошқа шаҳарлари ҳамда Антарктидага кириб боради.
+2.00 – Улардан кейин Янги йил кутиш бўйича навбат Россиянинг шарқий қисми (Анадир, Камчатка), Фиджи ороли ва Тинч океанидаги бошқа бир қатор ороллар.
+2.30 – Норфолк (Австралия)
+3.00 – Австралиянинг шарқий қисми (Сидней, Мелбрун, Канберра), Соломон ороллари.
+3.30 – Жанубий Австралия (Аделаида)
+4.00 – Квинсленд штати (Австралия), Россиянинг бир қисми (Владивосток), бошқа бир қанча ороллар (Попуа-Янги Гвиная, Мариан ороллари).
+4.30 – Австралиянинг шимолий ҳудудлари (Дарвин)
+5.00 – Япония ва Корея
+6.00 – Хитой, Жанубий-Шарқий Осиёнинг бир қисми ҳамда Австралиянинг қолган қисми
+7.00 – Индонезия ва Жануби-Шарқий Осиёнинг қолган қисми
+7.30 – Мянма
+8.00 – Бангладеш, Шри-Ланка ва Россиянинг бир қисми (Новосибирск, Омск)
+8.15 – Непал
+8.30 – Ҳиндистон
+9.00 – Покистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Россиянинг бир қисми (Екатеринбург, Уфа)
+9.30 – Афғанистон
+10.00 – Арманистон, Озарбайжон, Россиянинг бир қисми (Самара), Ҳинд океанидаги баъзи ороллар
+10.30 – Эрон
+11 00 – Шарқий Осиёнинг бир қисми, Африканинг бир қисми, Россиянинг бир қисми (Москва, Санкт-Петербург)
+12.00 – Шарқий Европа (Руминия, Греция, Украина ва бошқалар), Туркия, Исроил, Финляндия, Африканинг бир қисми.
+13.00 – Ғарбий ва Марказий Европа (Белгия, Италия, Франция, Венгрия, Швеция ва бошқалар), Африканинг яна бир қисми.
+14.00 Нолинчи меридиан (Гринвич), Буюк Британия, Португалия, Африканинг бир қисми
+15.00 – Озор ороллари
+16.00 – Бразилия
+17.00 – Аргентина Жанубий Американинг шарқий ҳудуди
+17.30 – Нюфауленд (Канада)
+18.00 – Шарқий Канада, Кориб бассейнидаги кўпгина ороллар, Жанубий Американинг бир қисми.
+19.00 – Канаданинг шарқий қисмлари (Оттава ва АҚШ (Вашингтон, Нью-Йорк), Жанубий Американинг ғарбий қисми.
+20.00 – Канада ва АҚШ нинг марказий ҳудудлари (Чикаго, Ҳюстон). Мексика ва Лотин Америкасининг бошқа давлатлари.
+21.00 – Канаданинг яна бир қисми (Эдмонтон, Калгари) ва АҚШ (Денвер, Феникс, Солт-Лейк-Сити)
+22.00 – Канаданинг ғарбий қисмлари (Ванкувер) ва АҚШ(Лос-Анжелес, Сан-Франсиско)
+23.00 – Аляска штати (АҚШ)
+23.30 – Франциз Полинезиясининг бир қисми бўлган Маркиз ороллари
+24.00 – Гавайи ороллари (АҚШ), Таити ва Кука ороллари
+25.00 – Самоа давлатининг аҳолиси Янги йилни энг охирги бўлиб кутиб оладилар.