Янги йилни ким қандай кутиб олади: сочилган анор доналари, кўчага ташланган эски буюмлар

Узоқ кутиладиган янги йил байрами ҳам поёнига етай деб қолди. Безалган арча, ҳозирланган совғалар, оилавий дастурхон атрофида йиғилиш байрамнинг ўзига хос анъанаси. Лекин бошқа давлатларда бизникидан бутунлай фарқ қиладиган одатлар борки, уларнинг баъзиларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1.Дунёда илк бор арча ясатиш амали 17 аср бошларида пайдо бўлган.Арча Элзас шаҳрида арча, сосна дарахтларини рангли қоғоздан ясаган атиргуллар, олма печене, қанд билан безатишган.

2.Илк шишадан ясалган арча шари 16 асрда Тюрнигияда пайдо бўлган.Шиша шиширувчи усталар бу шарларни шиширгач ёрдамчилари уларни қўлда ясалган қушчалар,қўнғироқчалар,юракчалар ва ҳоказолар билан ясатишган.

3.Ранг баранг лампочкаладан иборат арча безаги 1895 йили Америкада ўйлаб топилган.

4.1 январ куни янги йилни қарши олиш ҳақида 1700 йили Россия шоҳи Пётр I фармон берган.Бунга қадар черкодагилар янги йилни 1 мартда, оддий одамлар 1 сентябрда нишонлашарди.

5.1949 йидан бери 1 январ дам олиш куни ҳисобланади.

6.Қорбобо ўзининг туғилган кунини ҳар йили 18 ноябрда Буюк Устюдда нишонлайди.Худди шу куни росмана қиш кириб,ҳав реcорд даражада совиб кетди.

7.Қорқиз эса ўзининг туғилган кунини 4 апрелдан 5 апрелга ўтар кечаси Кострома вилоятидаги Шеликово қишлоғида байрам қилади.Айнан шу қишлоқда 1873 йили Александр Островский ўзининг “Қорқиз”песасини ёзиб тугаллаган.

8.Қадимий Римда янги йилда март ойида қарши олишган.Эрамиздан аввалги 46 йили император Юлий Сезар янги йил бйрамини 1 январга кўчириш ҳақида фармон эълон қилган.

9.Франсияда 755 йилга қадар йил аввалини 25 декабрдан ҳисоблашган.Кейинчалик бу санани 1 мартга кўчиришди.1564 йили қирол Карлнинг фармонига асосан йил аввали 1 январдан ҳисоблана бошлади.

10.Эскимослар янги йилни биринчи қор ёққан кун нишонлашади.

11.Кубада янги йилдан бир кун олдин уйдаги барча идишларни сувга тўлатиб, янги йил кечасида сувларни кўчага, ҳовлига сепиб чиқишади.Шундай йўл билан гуноҳлардан фориғ бўлиш,янги йилни гуноҳларсиз қарши олишга умид боғлашади.Кубада янги йилни ”Қирол куни”деб аташади.

12.Грецияда оила бошлиғи янги йил кечаси кўчага чиқиб анорни куч билан ерга уради.Айтишларича, турли тарафга сочилиб кетган анор доналари шу хонадонга,албатта, омад олиб келаркан.

13.Италияда янги йил кечаси уйдаги эски кийим,буюмлар,мебелларни кўчага ирғитишади.Қанча кўп эски буюмни кўчага ташланса,йил шунча кўп давлат ҳадя этади деб ҳисоблашади.

14.Қадимий Вавилонда янги йил байрми баҳор ойига тўғри келган.Байрам куни шоҳ саройдаги жами айёларини олиб шаҳарни тарк этган.Халқ эса туни билан кўчага чиқиб янги йил байрамини нишонлаган.