Кичик Ислом Каримов ўғлининг суратини оммага кўрсатди

Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов ўзининг Instagram саҳифасига кичик болакай суратини жойлаштирди ва унинг ўз ўғли эканлигини маълум қилди.

 Сурат саҳифа кузатувчилари учун кутилмаган янгилик бўлган. Ислом Каримов ўз обуначиларини Янги йил билан мана шу сурат орқали қутлади. Аммо, болакайнинг айнан қачон дунёга келгани ва исми ошкор қилинмаган.

Маълумот учун, Гулнора Каримованинг ўғли кичик Ислом Каримов 1992 йилда дунёга келган. У айни вақтда Буюк Британияда истиқомат қилади.