Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга атаб тиббиёт ходималари шеър ўқиб берибди.
Айнан бу шеър айтилишидан мақсад тиббиётдан ташқари, ходималарнинг бошқа соҳаларданам яхшигина хабари бор эканлигини кўрсатишми ёки вилоят ҳокимига пахта қўйишми бизга қоронғу.
Бироқ видеони кўриб кўпчиликнинг ёдига боғчаларда кичик ёшли болаларнинг қорбобога нисбатан совға беради деган умид билан тўлиб-тошиб шеър айтиши тушган бўлса, ажаб эмас.
Агар ростанам нимадир сўраш илинжида айтилган бўлса, тиббиёт ходимларини ойликлари ошса, касалхоналардаги ҳамма шароит таъминланиб берилса, тез ёрдамларнинг хизмат кўрсатиш сифати оширилса, биз бундан фақат ва фақат хурсанд бўламиз.