Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1 январь куни соат 13:00 ларда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 «Термиз-Тошкент» автомобиль йўлида 31 ёшли ҳайдовчи А.М. Cobalt’да ёмғир ёғаётганлигини инобатга олмасдан тезлик билан ҳаракатланган.
Оқибатда, руль бошқарувини йўқотиб бетон тўсиққа урилган. Ҳодиса натижасида, ҳайдовчи А.М. ҳамда ушбу автомобилда бўлган тўрт нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этишган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.