Омикрон Марказий Осиёга кириб келди

Марказий Осиё ҳам коронавируснинг омикрон штамми аниқланган давлатлар қаторига қўшилди.
Бу ҳақда қозоқ ахборот агентликлари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, омикрон штаммининг илк ҳолатлари Алмати ва Остона шаҳарларида аниқланган. 6 январь куни республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақда хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ мазкур штаммнинг ўта тезлик билан тарқалиб, бутун дунёни тезликда эгаллаб олаётганидан хавотирда эканини билдирган эди.
14 декабрь куни мазкур штаммдан илк ўлим ҳолати қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, шу кунгача “омикрон” штамми аниқланган мамлакатлар сони 126 тага етди.

Омикрон штаммининг энг кенг тарқалган белгилари ҳам маълум қилинди:

75 фоиз ҳолларда омикрон штаммининг белгилари шамоллашнинг одатий кўринишларига ўхшайди, деди доктор Клер Стив.

Мутахассиснинг таъкидлашича, SARS-CoV-2 янги вариантини юқтирганларда касаллик асосан енгил кечади, аммо вируснинг юқори юқумлилиги соғлиқни сақлаш тизимига ортиқча бош оғриқ бўлиши мумкин.

“Омикрон тарқалишининг олдини олиш учун расмийлар шамоллаш билан бирга келадиган яна учта симптомни ҳисобга олишлари керак.

COVID-19 билан касалланган янги ҳолатларнинг 75 фоизида симптомлар шамоллаш аломатларига ўхшашлиги ва классик аломатлар камроқ тарқалгани расмийларнинг тавсияларини зудлик билан янгилаш кераклигини англатади.

Биз томоқ оғриғи, бош оғриғи ва бурун оқиши каби аломатларни имкон қадар тезроқ рўйхатга қўшишни хоҳлаймиз”, — деди шифокор.