Олий таълим муассасаларида 24 январдан кейин таълим жараёнлари онлайн шаклга ўтказиши назарда тутилмаган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.
Абдували Холиқов сўзларига кўра, Семестрлар одатий вақтда якунланади.
Аввалроқ, 6 январь куни академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилган.
Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактабларида қишки таътил кунлари 24 январгача узайтирилгани ҳақида маълум қилди.
Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи — ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади, дейилади хабарда.