Сукут аломати ризо, Алламжонов!

Қозоғистон… Бу сўз айтила бошланса, барчанинг хаёлига «оммавий тартибсизлик» ва «КҲШТ» сўзлари келадиган даражада маълумотлар эълон қилинди.


Айниқса, КҲШТ саммитидаги таҳдид оҳангидаги баёнотлар улкан резонанс келтириб чиқарди. Халқаро ва маҳаллий экспертлардан тортиб, оддий фуқаролар учун ҳам аҳмоқона ва шубҳа туғдирган бу баёнот Беларус президенти Александр Лукашенконинг лиқилдоқ стули устида янграгани янада ҳолатни масхараомуз қилгани ҳам рост.


Аммо, негадир бу ҳолатга ижтимоий тармоқ фаолларининг аксарияти ўзининг муносабати ва позициясини билдираётган бир вақтда Алламжонов нега жим?


Қандай қилиб кўп ва катта «балиқ тутиш»ни ўргатадиган одам «милтиқли ов»ни жини суймайдиган кўринади, шекилли. Ёки, бу сафар ҳам бошларига келган ишга қозоқ халқини айблаш учун йўл излаётганмикан?


Умуман олганда, масъуллар жим турган вақтда турли йўл ва усул билан бонг урган одамнинг бугун сукут сақлаши ё «акалар юзхотири»дан бўлади, ё бўлмасам ПРнинг ҳам «ортиқчаси ортиқча» дейишдан. Турли воқеа ва вазиятларга, оддий ҳолатларга муносабат билдириб келган одамнинг бутун бошли, ўзи севишини такрор-такрор айтиб келаётган, давлатга нисбатан ошиқча гап-сўзларга сукут сақлаши, барибир, ғалати бўлиб туюлади.


Ким билсин, жаноб яна ёшликни эслаб, гумма ейишни кўнгли тусаб қолгандир..