Янги Ўзбекистонга эски жарималар «ярашмайди»

Бугунги ҳаётимизни автомобилларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.Орамизда ўз шахсий автомашинасига эга бўлган ёки бошқа ҳолатларда маълум транспорт воситаларини бошқарадиган одамлар жуда кўп.

Рулга ўтирар экан ўзи ва йўловчилар ҳаёти учун жавобгар эканлигини ҳис қилиш ҳар бир ҳайдовчи учун энг муҳим масала. Негаки, бутун дунёда йўллардаги ўлимли авариялар учун асосий айбни анъанавий равишда ҳайдовчиларнинг елкасига юклаш одатга айланган. “Ҳайдовчилар ўзини сал масъулиятлироқ тутса, авариялар ҳам камроқ бўларди”, деган фикр устуворроқ. Ҳайдовчиларга тезликни меъёрдан ошириш ёки байрамона зиёфатдан сўнг маст ҳолда рулга ўтириш қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги уқтирилади, қоидабузарлар учун жарималардан тортиб ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишгача бўлган ҳар турли жазо чоралари ўйлаб топилади.

Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам йўл ҳаракати қоидалари ва унинг ортидан бажарилиши шарт бўлган маъмурий жавобгарлик тўғрисида тўлиқ маълумотга эга эмас. Бу эса ҳар доим катта муаммоларга сабаб бўлган. Хўш ушбу ҳолатларни олдини олиш учун нима қилиш керак?

Аввало транспорт воситаларидан мунтазам фойдаланадиганлар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тўланадиган жарима ва жавобгарликлар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим. Бу бир қанча муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради. Сабаби жарима миқдорини кўрган ва билган ҳайдовчилар камдан-кам ҳоллардагина қоидабузарликка йўл қўяди.

Шу сабабдан келин чиқиб, 2022 — йил январ ҳолати жарималар миқдорини келтириб ўтамиз.

• Камар тақмаслик — 135 000 (94 500) сўм
• Техник кўрик, аптечка — 135 000 (94 500) сўм
• Ҳужжациз юриш — 270 000 (189 000) сўм
• Суғуртасиз ҳайдаш — 270 000 (189 000) сўм
• Қизилда ўтиш — 540 000 (378 000) сўм
• Нотўғри парковка — 540 000 (378 000) сўм
• Телефонда гаплашиш — 810 000 (567 000) сўм
• Рақамсиз ҳайдаш — 1 350 000 (945 000) сўм
• Тезликни ошириш (20 км/с) — 270 000 (189 000) сўм
• Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 350 000 (945 000) сўм
• Тезликни ошириш (+40 км/с) — 2 430 000 (1 701 000) сўм
• Қарама-қарши ҳаракатланиш — 2 700 000 (1 890 000) сўм
• Маст ҳолда ҳайдаш — 4 050 000 (2 835 000) сўм ёки 3 йилгача правадан маҳрум қилиш
• Рухсациз тонировка — 6 750 000 (4 725 000) сўм

❗️Қавс ичида берилганлар 15 кун ичида тўланганда 70 фоизлик чегирма миқдори.

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш нафақат ўз соғлигингизга етиши мумкин бўлган турли зарарлардан ҳимоялайди, балки жаримага тўланадиган пулни ўз оилангиз учун сарфлашингизга имконият яратади.