Қозоғистон Республикасида юз берган сўнгги воқеалар дастлаб Хавфсизлик кенгаши раҳбарини бўшатишдан бошланиб, ҳукумат таркибини тўлиқ ўзгартириш билан давом этган бўлса, кейинчалик ҳокимиятда «икки президентлилик» ҳам тугатилди.
Аммо, иш шу билан битгани йўқ. Ана энди Элбошини ўзига яқин тутган барча раҳбарлар бирин-кетин «шахмат доскаси»дан итқитилмоқда.
Ва ниҳоят, навбат Элбоши куёвларига ҳам етиб келди. Буни қарангки, ҳар иккала куёв ҳам мамлакатнинг йирик компаниялари раҳбарлари эди.
Бугун Қозоғистондаги йирик давлат активлари (компаниялари)ни бошқарадиган «Самрук-Қазына» фонди «КазТрансОйл» компанияси раҳбари Димаш Досанов ҳамда «Qazaqgaz» компанияси бошқаруви раиси Кайрат Шарипбаев лавозимидан озод этилганини эълон қилинди.
Мамлакатдаги энг йирик компанияларни бошқарадиган ушбу шахслар Алия Назарбоева ва Дариға Назарбоеваларнинг турмуш ўртоқлари эди.
Вазиятни кузатиб борамиз. Кўрамиз, энди навбат кимларга.