Ижтимоий тармоқларда қишки таътил кунлари 2022 йил 1 мартга қадар узайтирилгани бўйича тарқалаётган хабар асоссиз маълумот эканлиги ҳақида изоҳ бермоқда Халқ Таълим Вазирлиги.
«Айни вақтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишки таътил 1 мартга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабар ёлғон эканлигини маълум қиламиз«, дейилади расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 24 январга қадар молиявий мустақилликка эришган ҳамда кредит-модул тизимига ўтган барча ОТМлар раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун семинар-тренинглар олиб борилиши сабабли таътил муддати ОТМларда узайтирилган эди.
Шунингдек, Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи — ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида Xалқ Tаълими Bазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтиpган.