Сериалнинг “серияли” оқибатлари: “Севимли”да нималар бўлди?!

Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда телеканалларда қўйилаётган миллий сериаллар мавзуси кескин танқид остига олинган эди. Хусусан, “Севимли” телеканалида эфирга узатилган сериалдаги миллий менталитет ва эфир ахлоқига зид лавҳалар бўлган.
Мазкур сериал бўйича бугун таъсисчиларнинг умумйиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кинематография агентлиги бош директори Ф.Абдухолиқов ҳам иштирок этди.
Бўлиб ўтган муҳокама натижаларига кўра, бир неча мансабдорларга чора кўрилди. Жумладан, таъсисчиларнинг қарори билан Бош директори вазифасини бажарувчи А. Хўжаев ва бош муҳаррир Қ. Сайдалиев ўз вазифасидан озод этилди.
Канал Кузатув кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб жамоатчилик асосида Ф.Абдухолиқов сайланди.
Йиғилишда Жалолиддин Сафоев канал бош директори вазифасига тайинланди.
Шу вақтга қадар Ж. Сафоев ЎзЭОАВМА бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бирни кўриб шукур қил, бирни кўриб фикр, дейди халқимиз. Менимча, бу сигналга бошқалар ҳам амал қилиб, қизил чизиқ атрофида камроқ ўйнашганлари маъқул бўлар эди.

Камолиддин Абдуазиз ўғли


Мавзуга оид: