Юртимизда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг янги штамми кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқаро ва республика даражасидаги экспертлар тавсиялари ҳамда аҳоли мурожаатларини инобатга оли6, COVID-19га қарши 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни «Pfizer» вакцинаси билан (ота-оналар ёки васийларнинг розилиги билан) ихтиёрийлик асосида эмлашга рухсат берилди.
Бу ҳақда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ маълум қилди.
«Pfizer» вакцинаси билан 12 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини эмлаш учун 0,3 мл эмлаш дозалари ишлатилган бўлса, 5 — 11 ёшдаги болаларни эмлаш учун 0,1 мл доза қўлланилади.
Эмланган болалар ҳақидаги маълумотлар emlash.uz дастурига
киритиб борилади.