Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида бир неча фуқаро икки кишини самосуд қилаётгани ҳақидаги лавҳалар тарқалди.
Очиқланган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 январ санасида фуқаро Д. Х. ўзи яшаб келаётган Аннарўз маҳаллада номаълум шахслар тунда кезиб юриб, аҳолининг тинчлигини бузаётганликлари ҳақида Чироқчи туман ИИБ 2 сонли ИИБ профилактика инспекторига мурожаат қилган.
Мурожаат жойига профилактика инспектори етиб боргунича эса, аҳолининг ўзи қўлга олинган «тункезарлар» – П. Ғ. ва Й. И. ларга уриб, тан жароҳати етказишга ҳам улгуришган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИБ 2 сонли ИИБ профилактика инспектори томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Мавзуга оид: