Экстремистик канал ва саҳифаларнинг янги рўйхати эълон қилинди

Инсон зоти билиш учун кучли майлга эга. Баъзан бу майл уни тўғри йўлдан оздириб, хатолар сўқмоғига бошлайди. Ҳар кимнинг танлови ўз ихтиёрида, албатта. Аммо, айрим адашишлар бутун бир миллат фожиасига айланиши ҳам мумкин баъзан.

Олий Суд ҳал қилув қарори билан ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифалар ва каналлар экстремистик деб топилди

.Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, ижтимоий тармоқларга жойланган бир қатор материаллар экстремистик материаллар деб топилди ҳамда ушбу материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, намойиш этиш ҳамда сақлаш “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ тақиқланди

.Мазкур қонуннинг 14-моддасига кўра эса, таъқиқланган канал ва ижтимоий тармоқлар рўйхати Адлия вазирлигининг веб-саҳифаси ҳамда Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилган.

Мавзуга оид:

Хизб ут-Таҳрир» диний экстремик ташкилот фаолияти тўхтатилди