Пойтахтда фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари диққатига!
Бугун, 25 январь куни шаҳримизда кузатилган электр таъминотидаги узилишлар натижасида Тошкент метрополитени ўз фаолиятини қисқа муддатга тўхтатди, шунингдек, шаҳар кўчаларидаги светофорлар ишида носозликлар кузатилмоқда.
Маълумот ўрнида: ҳозирда юқоридаги носозликларни бартараф этишга барча кучлар сафарбар этилган. Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Вазиятлар марказида туну-кун ишлайдиган махсус тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Шу сабабли, бир вақтнинг ўзида катта тирбандликнинг олдини олиш мақсадида, корхонангизда фаолият юритаётган ходимларга 15:30 дан кейин жадвал асосида жавоб беришингизни тавсия қиламиз.
Шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан вужудга келган вазият учун узр сўраймиз ва вазиятни тўғри қабул қилишингиздан умид қиламиз, дейилади хабарда.
Бунга ҳозирча меҳнат вазирлиги муносабат билдирмади, бу ҳолат қонунчиликка қанчалик тўғри келади?