Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–103-сон, 26.01.2022 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра 2022 йилдан бошлаб:
йилига бир марта 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили (овқатланиш характери, тамакига қарамлик, тана вазни индекси, артериал босим, қондаги қанд ва холестерин даражаси ва бошқалар) баҳоланади;
40 ёшдан ошганлар йилига камида бир марта скрининг текширувларидан ўтказилади;
юрак-қон томир касалликлари аниқланганларнинг ягона электрон реестри юритилади ва реестрдаги 200 мингдан зиёд аҳолига эналаприл (Enalapril) дори воситаси бепул берилади;
эҳтиёжга кўра туман (шаҳар) шифохоналари коагулометр ускунаси ва зарур реактивлар билан таъминланади.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларида кардиология йўналишида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари босқичма-босқич 15 турдан 35 тургача оширилади.