1-4 февраль кунлари республика ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 2 февраль куни жануб вилоятларида ёғингарчилик бўлиб ўтиши кутилмоқда. Жойларга туман тушади.
Ҳафта ўрталарига қадар ҳаво ҳарорати кечалари, +0 +5 даража илиқ, айрим ҳудудларда -2 даража, шимолда -4 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳудудларда +12 даражагача илиқ ҳарорат, жума куни ҳаво босимининг пасайиш фонида ҳароратнинг бироз кўтарилиши прогноз қилинган.
Хабарда айтилишича, жума куни жануб вилоятларида ҳаво ҳарорати максимумлари +17 даражага кўтарилади. Жума куни ҳудудларда кучли шамоллар эсиши мумкин.
Келаётган дам олиш кунлари жануби-ғарбдан кириб келишикутилаётган нам ҳаво оқимлари ортидан, яна кўп ҳудудларда ёмғир кўринишидаги ёғинлар бўлиши ойдинлашмоқда.