Ҳақиқатни етказишдан мақсад нима?

Инсон ҳар бир ишни аниқ қасд билан бажаради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни ният деб атадилар. Амаллар ниятлар билан боғланди. Ният – илдиз, амал – ниҳол, дарахт.
Рўй берган воқеани аслича баён қилиш, бизнинг наздимизда, ҳақиқатни айтиш саналади. Ҳақиқатни баён қилишдан қасд нима? Ният нима?
Дейлик, бир инсон фаҳш содир қилди. У, масалан, аёл киши ва депутат бўлиши ҳам мумкин. Уни ошкор этишдан мақсад нима?

Бир аёл бир гўдакни ёввойи ҳайвон олдига отиб юборди. Уни оммага етказишдан мурод қандай бўлиши мумкин?

Эҳтимолий жавоблар:

  1. Одамларни ҳаёт даҳшатларидан, жамият бузилиб кетганидан огоҳ қилиш.
  2. Бирор инсоннинг обрўсини тўкиш, ерга уриш, шарманда қилиш.

Бошқа жавоб борми? Йўқ бўлса, шу иккисини таҳлил қиламиз. Одамларни огоҳ қилдик, энди одамлар нима қилиши керак? Огоҳ бўлган одам эҳтиёт чорасини кўради. Эҳтиёт чораси қаерда? Фаҳшда эҳтиёт бўлиш лозимми? Ё болани ҳайвонга ем қилишдами? Умуман, болани ваҳший ҳайвонга ташлаш ғалати эмасми?! Ғайритабиий эмасми?! Эси жойида инсоннинг ишими? Агар буни қилган жинни бўлса, жиннини сазойи қилиш тўғрими?

Иккинчи жавобга муносабатимиз маълум – бир одамни шарманда қилиш учун унинг гуноҳларини фош этиш оқланмайди. Бу тубан бир амалдир.

Асосий масалага қайтамиз.
Содир бўлган мункар иш, гуноҳ ва айб иш қаршисида мусулмоннинг қиладиган амали – уни тузатишдир. Оламга жар солиш эмас. Фаҳш содир бўлса, унинг олдини олиш ва тўхтатиш, унинг кенгайиши учун йўл қўймаслик керак. Бола айиқ олдига ташланган бўлса, сабабини аниқлаб, бартараф этиш, бу ишни қилган аёл она бўлса, унга ёрдамлашиш лозим – руҳий касал бўлса, даволанг. Боланинг ҳам руҳи синди, унга бу даҳшатни унутиш учун кўмакчи бўлинг. Ва ҳукумат тепасидагилар, олим ва воизлар халқнинг руҳий ҳолатини муолажа қилсин. Инсонлар нафсини тарбияласин. Одамларни ёмонликдан қайтариб, яхшиликка чорлаш учун ишласин.

Бу кирдикорни омма билгани билан қандай фойда олинди? “Фойда” шу бўлдики, яна бир ярамас иш қаршисида этимиз сесканмайди ортиқ. Мункар иш қаршисида совуққон бўлишни, бу ишга қаршиликка ўрганмоқдамиз.

Амир Темур ҳақида видео қилишибди.
Соҳибқиронни ўлим отаси деб атаганларидан ташқари тасвирларга қаранг! Ғарб Соҳибқирон қабри устида югуриб юрибди, ҳеч ким индамаяпти. Энг фожиали лавҳа шуки, охирида бир гўдак талашилган ханжарни олди. Бу ханжарни беш-олти минг сўмга сотиб юборди! Сотиб олган одам ҳам уни савдога қўйди! Бизнинг тарихимизни ёш авлод ҳам сотяпти ва савдога қўймоқда деганими бу?!
Бу видео учун қанча харажат ва ҳаракат бор, лекин у бизнинг қадриятларимиз ва тарихимиз қиймати олдида бир тийинлик ҳам эмас-ку! Бегоналар тупроқларимизни тепиб, улуғларимизни беҳурмат қилишларини кўриш қандай аянчли! Ишоралар тилини тушунмайдиган даражада савиямиз паст! Бу ҳақиқатни эса айтиш керак. Лекин халқ ичидаги бузуқлик хабарини ёйиш керак эмас.

Алишер Навоий ҳазратлари айтган эди:

Хирадманд чин сўздан ўзгани демас,
Лекин бори чин ҳам дегулик эмас.

Мазмуни:
Ақлли одам ҳақиқатни айтади, чин сўздан бошқа сўзни айтмайди, лекин барча ҳақиқатларни ҳам айтиш мумкин эмас. Чунки айрим ҳақиқатларни айтиш фақат зиён келтиради.

Акром МАЛИК

Муаллиф: Акром МАЛИК

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят фикрини ифодаламаслиги мумкин. Унда келтирилган фикрлар учун муаллиф жавобгардир.