«Ўзгидромет» навбатдаги шошилинч ахборот билан чиқди. Жорий йилнинг 4-7 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, жумладан: 4 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18-23 м/с гача;5-6 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
5 феврал Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ва 6 феврал республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади.
7 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.Тоғли ҳудудларда 6-7 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, дейилади хабарда.