Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони 15 кун ичида илк бор 1000 тадан камайди
Ўзбекистонда 2 февраль куни 926 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 226 036 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг
47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
28 нафари Андижон вилоятида,
25 нафари Бухоро вилоятида,
27 нафари Жиззах вилоятида,
20 нафари Қашқадарё вилоятида,
19 нафари Навоий вилоятида,
28 нафари Наманган вилоятида,
51 нафари Самарқанд вилоятида,
12 нафари Сирдарё вилоятида,
46 нафари Сурхондарё вилоятида,
67 нафари Фарғона вилоятида,
23 нафари Хоразм вилоятида,
102 нафари Тошкент вилоятида,
431 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда 18 январдан буён кунлик касалланиш ҳолати минг кишидан ортаётганди. 22 январь куни эса рекорд кўрсаткичга чиққанди — бир суткада 1478 кишида коронавирус аниқланган.
Сўнгги суткада 279 киши: Андижон вилоятида 16 нафар, Бухоро вилоятида 30 нафар, Навоий вилоятида 24 нафар, Самарқанд вилоятида 66 нафар, Сирдарё вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 28 нафар, Хоразм вилоятида 47 нафар, Тошкент вилоятида 19 нафар, Тошкент шаҳрида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210 926 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1575 нафарни ташкил қилмоқда. Бундан ташқари, ўтган бир сутка ичида яна 188 нафар кишида пневмония аниқланган.