Бугун айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 22 даражагача кўтарилади

«Ўзгидромет» хизмати 5 февраль, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 16–18 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 4–9 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин, Навоий вилоятининг баъзи жойларида эса 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин, Тошкент, Жиззах вилоятларининг баъзи жойларида эса 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 12–17 даража илиқ, баъзи жойларда 19 даража илиққача бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ атрофида, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 4–9 даража илиқ бўлади.