Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Qarshi Conch sement” хорижий корхонасининг қурилиш ҳудудида эшак сўйилганлиги ва бундан маҳаллий ишчилар норозилик билдиргани айтилган видеолавҳа тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув жараёнлари якунини Китоб туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Унда таъкидланишича, ўрганишлар давомида мазкур ҳолат Китоб туманидаги хорижий корхона билан боғлиқ эмаслиги маълум бўлган.