Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори аварияда вафот этди

Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори аварияда вафот этди.

4 ферваль куни Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори Музаффар Холмирзаев ўзининг «Ласетти» автомобилида йўл транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят солиқ бошқармаси хабар берди.

«Воқеа ҳақида хабар топгач, дарҳол бошқарма раҳбарияти ва бўлимдаги ходимлар дастлаб воқеа жойига, ундан сўнг эса Республика шошилинч тиббиёт илмий маркази Фарғона филиалига етиб борди. Бахтсиз ҳодисага учраган ходимнинг ёнида бўлиб, имкон қадар ёрдам кўрсатди», — дейилади хабарда.

Тиббиёт ходимлари томонидан тезкорлик билан кўрилган чораларга қарамай солиқ инспектори вафот этган.