Арнасойда фуқаро хусусий корхона раҳбарини ов қуролида отиб ўлдирди (видео)

3-феврал куни жанжал оқибатида арнасойлик фуқаро хусусий корхона раҳбарини ов қуроли билан отиб ўлдирган. Бу ҳақда Республика ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Арнасой тумани Ғафур Ғулом маҳалласида истиқомат қилувчи 54 ёшли тадбиркорнинг ерига Пахтакор тумани Тошкент маҳалласида яшовчи 1960-йилда туғилган хусусий корхона раҳбари туман судининг қарорига асосан ерни олиш учун Фориш тумани мажбурий ижро бюроси ходимлари билан боришган вақтда ўртада жанжал келиб чиққан.

Ва арнасойлик хусусий тадбиркор ўзига тегишли ов милтиғида ерни олиш учун келган тадбиркорнинг ўнг кўкрак қафасига бир маротаба отиб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётганда вафот этган.