«Ўзгидромет» хабарига кўра, 11-12 февраль кунлари республикага аввалига Туркманистон орқали илиқ ҳаво оқимлари, сўнгра Шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
Бу ҳаво оқимлари кириб келиши туфайли айрим ҳудудларда 17-22 м/с тезликда кучли шамоллар ва чанг-тўзонлар кўтарилиши мумкин.
Қайд этилишича, шу кунларда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
Нам ҳаво оқимларидан шимол ва тоғларда қор, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади.