«Бу очиқдан-очиқ вандаллик»: Беларус элчихонаси норозилик билдирди

Беларус ташқи ишлар вазирлиги ўз байроғи қаршилик байроғи билан алмаштирилгани юзасидан Украинага норозилик нотаси юборди.

Хабарларга кўра, Украинанинг Днепр вилоятида Беларус байроғи оқ-қизил-оқ тусдаги қаршилик байроғи билан алмаштирилган.

Беларус элчихонаси ушбу ҳолатни «давлат бирлигига нисбатан очиқдан-очиқ вандализм», – дея баҳолади ва ҳолат юзасидан халқаро тергов амалга оширилиши кераклигини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, байроқ Днепр мери томонидан ўзгартирилган.

Мавзуга оид: