Бугун Ўзбекистонга Қозоғистон бош вазири келади
11 февраль куни Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга бир кунлик ташриф билан келади.
Ташриф дастурида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Алихан Смаилов бундан бир ой аввал – 11 январь куни Қозоғистон ҳукумати раҳбари этиб тайинланган эди.