Андижондаги шифохонада портлаш рўй берди

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманининг “Қоракўрпа” маҳалласида жойлашган шифохонада газ портлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 11-феврал куни соат 11:30 да юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 7 киши жабрланган. Ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Айни пайтда воқеа жойида ФВВнинг вилоят бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда.