​​«Халқ банки»нинг Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштирган

«Халқ банки»нинг Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари катта миқдорда пул ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура томонидан АТ «Халқ банки» Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида банк ходимлари 4,6 миллиард сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган.

Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходимларига Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш) билан айб эълон қилинган. 11 нафарига қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.